Украина ва Саудия Арабистони мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишув имзолади.
Бу ҳақда Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
«Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан тегишли ҳужжат имзоланди», — деб ёзди Киев раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, келишувлар келгусидаги алоқалар, технологик ҳамкорлик ва инвестициялар учун асос бўлиб хизмат қилади.