Россия, Украина ва Туркия делегациялари иштирокидаги музокаралар Истанбулда маҳаллий вақт билан 12:30 да (Тошкент вақти билан 14:30) бошланади, деб хабар бермоқда Reuters, АFP ва Аnadolu Туркия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб.
Бунгача Украина делегацияси Туркия ва АҚШ вакиллари билан учрашади. Бу учрашув маҳаллий вақт билан 10:45 да (Тошкент вақти билан 12:45) режалаштирилган. Ҳар иккала учрашув Долмабаҳче саройида бўлиб ўтади.