⭕️ Украинанинг Россияга қарши ҳужуми Зеленскийнинг бир неча ойлардан бери яширинча режалаштирган энг хавфли қароридир.
⭕️ Украина президенти тўлиқ махфийликда ҳарбий раҳбариятга бу ҳужумни амалга ошириш учун босим ўтказди.
⭕️ Улар Киевда Украина урушда ютқазмоқда, деган фикрни ўзгартирмоқчи.
⭕️ Украина Ғарбдан рухсат олмаганида ҳам Россияга ҳужум қилган бўларди.
⭕️ Бу уруш бошланганидан бери энг хавфли қарор, чунки Москва ўз ерларини қайтариш учун ҳамма нарсани қилади.
⭕️ Ушбу операцияга ажратилган кучлар сони 6.000 дан 10.000 аскаргача ва эҳтимол ундан кўп.
⭕️ Украинанинг ҳарбий раҳбарияти бу йўналишда бирор нарсага эришиш учун қимматли аскарлари ва техникаларини хавф остига қўйишга тайёр.