Украина учун Starlink алоқасини Илон Маск эмас, Польша молиялаштирмоқда. Бу ҳақда Польша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский маълумот берди.
"Украинада фойдаланиладиган Starlink сунъий йўлдош алоқаси терминаллари учун жаноб Илон Маск томонидан ҳомийлик қилинмаган, фақат Полша томонидан молиялаштирилган ва биз шундай қилишда давом этамиз. Буни фақат биз қиламиз, бошқа ҳеч ким қилмайди", — дея таъкидлади Полша ТИВ раҳбари.