Бугун 20 август, 2022 йил, шанба

O'ZB

Украина Туркиядан Бердянск портидан Россия байроғи остида сузиб келаётган донли кемани гаровга олишни сўради

Украина Туркиядан Бердянск портидан Россия байроғи остида сузиб келаётган донли кемани гаровга олишни сўради

Reuters хабарига кўра, гап Бердянскдан 4,5 минг тонна дон олиб кетган, агентликнинг Украина ТИВдаги манбасига кўра, Украинага тегишли бўлган “Жибек Жолы” кемаси ҳақида кетмоқда.

Украина Бош прокуратурасининг Туркия Адлия вазирлигига йўллаган мактубида кеманинг Туркиянинг Карасу шаҳрига “Украина донини ноқонуний олиб чиқишга алоқадорлиги” айтилади. .

Украина томони "ушбу кемани текширишни, экспертиза учун дон намуналарини олиб қўйишни ва унинг қаердалиги тўғрисида маълумот талаб қилишни" сўради, — дея ҳужжатдан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.

Киритилди: 09:31 02.07.2022. Ўқилди: 2887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!