Бугун 17 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лукашенкони "суварак" деб атади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги Лукашенкони "суварак" деб атади

Украина Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Георгий Тихий Беларус президенти Александр Лукашенкони "суварак" деб атади. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғида ёзди.

Тихий Лукашенконинг украиналик ҳамкасбини "чиркин" деб атаган гапига шундай жавоб қайтарди. ТИВ вакили ўз баёнотини беларус тилида эълон қилди.

"Украина давлати раҳбарига нисбатан ҳақоратларга йўл қўйиб бўлмайди. Бундан ташқари, энтомология соҳасига ўтиш суваракка фойда келтирмаслиги аниқ," - деб ёзди Тихий.

Кеча Лукашенко "Россия-1" телеканалининг "60 дақиқа" дастурига берган интервьюсида Украина президенти Владимир Зеленскийга бўлган муносабати ҳақида гапирди.

"Хўш, Володя менга ўғлимдек эди, лекин чиркинлик қилди," - деди Лукашенко Украина президентини нега турлича атаётгани ҳақидаги саволга жавоб берар экан.

Киритилди: 10:34 16.03.2025. Ўқилди: 1421 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!