Украина ТИВ раҳбари Андрей Сибига Дамашққа ташрифи чоғида Суриянинг янги ҳукумати Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишига умид билдирди.
Унинг сўзларига кўра, Башар Асад тузуми даврида Сурия расмийлари Қримнинг Россия томонидан аннекция қилинишини тан олган, шунинг учун Киев Дамашқ билан дипломатик алоқаларни узган.
"Ҳозирги шароитда уларни тиклаш имконияти мавжуд. Биз янги Сурия халқаро ҳуқуқни, хусусан, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қиладиган давлатга айланишига умид қиламиз. Бу дипломатик муносабатларни тиклаш, сиёсий мулоқот ва дипломатик институтлар фаолиятига йўл очади", — деди Сибига.
Украина президенти маслаҳатчиси Дмитрий Литвин журналистларга Сибиганинг Сурияга ташрифи президент Володимир Зеленский номидан амалга оширилаётганини айтди.
"Президент Зеленский Сибигадан ушбу ташриф ва музокаралар ҳақида ҳисобот кутмоқда", — дея қўшимча қилди Литвин.