Бугун 13 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина шу ҳафта Вашингтонга делегация юборади

Украина шу ҳафта Вашингтонга делегация юборади

Украина шу ҳафта АҚШ билан ресурслар бўйича янги битим юзасидан музокаралар олиб бориш учун Вашингтонга делегация юборади.

Хабар берилишича, делегация таркибига Украина Иқтисодиёт, Ташқи ишлар, Адлия ва Молия вазирликлари вакиллари киради.

Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко Associated Press агентлигига берган интервьюсида маълум қилди.

Хабар берилишича, делегация таркибига Иқтисодиёт, Ташқи ишлар, Адлия ва Молия вазирликлари вакиллари киради.

Свириденконинг сўзларига кўра, янги келишув лойиҳаси "фонд ташкил этиш ёки биргаликда сармоя киритиш нияти сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда". Украина ҳукумати келишув лойиҳасининг бошқа тафсилотларини ошкор қилмади.

Март ойи охирида янги келишув лойиҳаси тафсилотларини дастлаб Олий Рада депутати Ярослав Железняк, кейин эса Bloomberg ва Financial Times газеталари эълон қилган эди. Маълумотларга кўра, битимнинг янги лойиҳасида Украинадаги нефт ва газ ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи ҳам муҳоқама қилинган.

Financial Times маълумотига кўра, Володимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизматига ресурслар бўйича келишув лойиҳасининг сизиб чиқишини текширишни топширган.

Киритилди: 15:22 07.04.2025. Ўқилди: 902 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!