Ростов-на-Донуда учувчисиз учиш аппаратларининг ҳужуми натижасида 13 киши жабрланди.
Бу ҳақда Ростов вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Юрий Слюсарь ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
"Янгиланган маълумотларга кўра, ҳозирда икки ярадор шаҳардаги тиббиёт муассасаларига етказилган. Шифокорлар уларнинг аҳволини оғир деб баҳоламоқда. Айни пайтда жароҳат олган яна 11 киши шифохонага етказилмоқда. Жабрланганлар ҳақидаги маълумотлар янгиланади", — деди у.
Унинг сўзларига кўра, учувчисиз самолёт ҳужумидан сўнг Ростовда бир нечта турар-жой бинолари шикастланган.