Бугун 25 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Россиянинг биринчи 1 млрд долларини олди

Украина Россиянинг биринчи 1 млрд долларини олди

Украина музлатилган Россия активларидан биринчи маблағни олди. Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал ўзининг Telegram каналида маьлум қилди.

“Украина Қўшма Штатлардан Россиянинг музлатилган активларидан олинган даромад эвазига 1 миллиард доллар олди. Бу АҚШ G7 ташаббуси доирасида Россия активларидан фойдаланиш орқали ажратишга тайёр бўлган режалаштирилган 20 миллиард долларнинг биринчи қисмидир", деб таъкидлади Шмйгаль.

Бош вазир Киев белгиланган миқдорнинг бошқа қисмини қачон олишига аниқлик киритмади.

20 декабрь куни Украина Москванинг музлатилган активларидан маблағ олиш имконини берувчи келишувларни имзолагани маълум бўлди. Шмигалнинг таъкидлашича, 1 миллиард доллар Жаҳон банки томонидан музлатилган активлардан фойдаланиш механизми бўйича АҚШнинг яқинлашиб келаётган ҳиссаси учун қайтарилмайдиган грант шаклида ажратилади.

Киритилди: 22:00 24.12.2024. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!