Сешанба куни Украина армиясининг маълум қилишича, Россия тунги ҳужумда иккита «Искандер-М» баллистик ракетаси ва 19 та дронни учирди.
Телеграмъдаги постида Украина Ҳарбий-ҳаво кучлари 18 та дронни уриб туширганини, охиргиси эса «Россияга қайтганини» айтди.
Одесса губернатори Олег Кипер Чорноморск шаҳрида учувчисиз самолёт ҳужуми натижасида кўп қаватли уйда ёнғин келиб чиққанини айтган, бироқ қурбонлар ҳақида маълум қилинмаган.
Кипер шунингдек, Одессадаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берди. Бир рус дрони портлатмасдан қўнди, дея қўшимча қилди у.
Бундан ташқари, Россия ракетаси Одесса портида Палау байроғи остидаги кемага келиб урилгани оқибатида бир украиналик ҳалок бўлган, яна беш нафари жароҳатланган.