Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина Россияга зарба бериш учун Американинг ATACMS тизимларидан фойдаланяптими?

Украина Россияга зарба бериш учун Американинг ATACMS тизимларидан фойдаланяптими?

Украина Қуролли кучлари Бош штаби тўғридан-тўғри Россия ҳудудига зарба беришда Американинг Lockheed Martin Corporation томонидан ишлаб чиқарилган ATACMS тактик ракета тизимларидан фойдаланилганини эълон қилди.

Бу ҳақда Бош штаб ўзининг Telegram-каналида маълум қилган.

"Украина Қуролли кучлари Россиядаги ҳарбий нишонларга аниқ зарба бериш учун ATACMS тактик-ракета тизимларидан муваффақиятли фойдаланди. Бу Украинанинг ўз суверенитетига қатъий содиқлигини кўрсатувчи муҳим воқеадир", — дейилади баёнотда.

Бош штаб қўшимчасига кўра, узоқ масофали қуроллардан, хусусан, ATACMS тизимларидан фойдаланиш давом этади.

Киритилди: Бугун 07:30. Ўқилди: 632 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!