Украина ҳарбий асирлар масалалари бўйича мувофиқлаштириш штаби Россия томони эълон қилган рўйхатдаги 65 ҳарбий асирни 24 январ куни алмашиш режалаштирилганини тасдиқлади.
Шу билан бирга, штаб вакиллари ҳалокатга учраган Ил-76 бортида ҳарбий асирлар бор бўлгани ёки йўқлиги ҳақида ишончли маълумотларга эга эмасликларини билдирди.
"Ҳарбий асирларнинг яқинлари Россия Тергов қўмитаси томонидан тарқатилган фалокат жойидан видеони томоша қилишди, улар видеодаги жасадларнинг ҳаракатсиз тасвирларидан ўз яқинларини аниқлай олмадилар", — дейилади штаб хабарида.
Ил-76 ҳарбий-транспорт самолёти ҳалокати 24 январ куни Белгород вилоятининг Яблоново қишлоғи яқинида содир бўлди.
Россия расмийлари ушбу самолётни Украина Қуролли кучлари уриб туширганини даъво қилмоқда. Украина томони эса бу маълумотни тасдиқлагани йўқ.