"Музокараларни бошлаш учун Украина кучли позицияда бўлиши керак, кейин у Россия билан тенг шартларда гаплаша олади", деди президент офиси раҳбари. Унинг қўшимча қилишича, бунга қурол-яроғнинг етишмаслиги, шунингдек Путин 2-3 йилдан кейин қайта ҳужум қилмаслигига кафолат йўқлиги сабаб бўлмоқда.
Бундан бир кун аввал Ермакнинг маслаҳатчиси Подоляк уруш Украинанинг ҳудудий ён беришлар ҳисобига тугамаслиги кераклигини айтган эди.