Украина Қуролли кучлари берган маълумотга кўра, бугун Россия жами 472 та дрон ва 7 та ракета учирган. Ҳужумларнинг асосий йўналишлари Харков, Суми, Житомир, Одесса, Донецк, Днепропетровск ва Запороже вилоятлари бўлган.
"Украина ҳаво мудофааси кучлари 385 та ҳаво нишонини, жумладан, 210 та зарба берувчи дрон ва учта “Х-101/Искандер-К” қанотли ракетасини йўқ қилди. Яна 172 та нишон “махсус воситалар” орқали зарарсизлантирилди", дея хабар берди Украина Қуролли кучлари.