Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина разведкаси Россия банкларига даҳшатли киберҳужум уюштирди

Украина разведкаси Россия банкларига даҳшатли киберҳужум уюштирди

Россиянинг йирик банклари, уяли алоқа операторлари, шунингдек, бир қатор бошқа хизматлар, жумладан, ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлар Украина Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармаси (ГРУ) томонидан уюштирилган киберҳужумга учради. Бу ҳақда Hromadske разведка хизматидаги манбага таяниб ёзди.

Манбага кўра, «операция» 3 кун олдин бошланган ва ҳамон давом этмоқда. Россиянинг бир қатор молиявий институтлари, жумладан «Альфа Банк», «СберБанк», «Райффайзен банк», ВТБ, «Газпромбанк» ва «Т-Банк» ҳужумга учраган.

Россия оммавий ахборот воситалари 24 июл куни эрталаб банклар ишидаги узилишларга эътибор қаратди. ВТБ матбуот хизматининг «Интерфакс»га маълум қилишича, банк чет элдан DDoS-ҳужумига учраган.

Hromadske манбасига кўра, операция доирасида «Система быстрых платежей» (СБП) ва «Национальная система платежных карт» (НСПК) ҳам киберҳужумларга учраган. «Украинска правда» нашрининг Бош разведка бошқармасидаги манбаси аввалроқ украиналик мутахассислар Россия тўлов тизимлари фаолиятига «тўсқинлик қилиш ёки ишдан чиқаришга» муваффақ бўлганини даъво қилган эди.

Бундан ташқари, бир қанча алоқа операторлари, жумладан, «Билайн», «Мегафон», «МТС», «Теле2», шунингдек, турли хизматлар, жумладан, ВКонтакте ижтимоий тармоғи ва Discord мессенжери киберҳужумларга учраган.

Киритилди: 23:57 25.07.2024. Ўқилди: 2970 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!