Бугун 15 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Украина расмийлари Жиддадаги музокараларда мамлакат NATO'га аъзо бўлишдан воз кечмаслигини билдирган

 Украина расмийлари Жиддадаги музокараларда мамлакат NATO'га аъзо бўлишдан воз кечмаслигини билдирган

Бу ҳақда “РБК-Украина” ва “Европейская правда” нашрлари манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Бундан ташқари, Киев бошқа халқаро ташкилотларга, жумладан, Европа Иттифоқига аъзо бўлишдан ҳам воз кечмоқчи эмас. Украина вакиллари, шунингдек, Россия томонидан талаб қилинганидек, армия сонини чеклашни ҳам “қизил чизиқ” сифатида белгилаган.

“РБК-Украина” суҳбатдошининг сўзларига кўра, Украина вакиллари Жиддадаги музокараларга учта шарт билан келган: ҳавода сулҳ, денгизда сулҳ ва украиналик ҳарбий асирлар ҳамда болаларни озод қилиш. Вашингтон эса тўлақонли сулҳ, ҳарбий ёрдамни қайта тиклаш ва разведка маълумотлари алмашувини таклиф қилган.

Нашр манбасининг маълум қилишича, музокараларда Украина томонидан ҳудудий ён беришлар муҳокама қилинмаган. Шу билан бирга, Киевдан Курск вилояти ҳудудидан ўз қўшинларни олиб чиқиш ҳам талаб қилинмаган.

Киритилди: 10:11 14.03.2025. Ўқилди: 617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!