Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Украина қўшинларининг Брянск вилоятига кириб боришига уриниш тўхтатилди

Украина қўшинларининг Брянск вилоятига кириб боришига уриниш тўхтатилди

Брянск вилоятининг Климовский туманида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг Россия ҳудудига кириб боришга уриниши тўхтатилди.

Бу ҳақда губернатор Александр Богомаз 21 август, чоршанба куни ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.

«Жанг пайтида Россия ФСБнинг Брянск вилоятидаги кучлари ва Россия Федерацияси Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан ёриб ўтишга уриниш олди олинди. Душман ўққа тутилди», — дейилади губернатор баёнотида.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, украиналик ҳарбийлар Забрама қишлоғи ҳудудида Россия ҳудудига киришга уринган. Энди Климовский туманига кириш йўли назорат пунктлари томонидан тўсиб қўйилган.

Богомазнинг сўзларига кўра, ҳозирда тўқнашув жойида вазият барқарорлашган ва минтақавий тезкор штаб назорати остида.

Киритилди: 12:10 22.08.2024. Ўқилди: 2072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!