Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Қуролли Кучларининг Брянск вилоятига берган зарбаси оқибатида 13 киши жароҳатланди

Украина Қуролли Кучларининг Брянск вилоятига берган зарбаси оқибатида 13 киши жароҳатланди

Брянск вилояти губернатори Александр Богомазнинг маълум қилишича, 7 майга ўтар кечаси Украина ҳарбийлари Брянск шаҳрига зарба берган. Ҳужум оқибатида иккита кўп қаватли уй, 20 дан ортиқ хонадон ва 40 та автомобил шикастланган.

Бежица туманидаги ҳужум натижасида 13 киши жароҳатланган, уларнинг орасида бир нафар бола ҳам бор. Жабрланувчилар шифохонага ётқизилган. Шунингдек, Твер вилоятидаги Ржев шаҳри ҳам ҳужумга учраган ва бир нечта уйларга шикаст етган.

ТАСС агентлигининг хабар беришича, 350 киши, жумладан 60 нафар бола эвакуация қилинган.

Киритилди: Бугун 13:07. Ўқилди: 332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!