Жанубий Корея разведкаси Украина Қуролли кучлари шимолий кореялик икки аскарни асирга олганини тасдиқлади
"Украина ҳарбийлари 9 январ куни Россиянинг Курск жанг майдонида КХДРнинг икки нафар аскарини қўлга олганини тасдиқлаймиз", дейилади разведка идораси хабарида.
Жанубий Корея маълумотларига кўра, шимолий кореялик ҳарбий асирлардан бири ноябр ойида Россия келган, шундан сўнг, маълум муддат ҳарбий тайёргарликдан ўтган. Шу сабабли у ўзини Россияга урушда иштирок этиш учун эмас, ҳарбий машғулотда қатнашиш учун юборилган деб ҳисоблаган.