Украина Қуролли Кучларининг Махсус Ҳаракат Кучлари баёнотига кўра, Россия Украинага қарши урушда фойдаланаётган шимолий кореялик аскарларга уларнинг фронтдаги иштирокини яшириш учун сохта гувоҳномалар беряпти.
Бу маълумотни тасдиқлаш учун ижтимоий тармоқда бир неча ҳарбийнинг жасадлари, шунингдек, уларнинг ҳарбий гувоҳномалари суратлари эълон қилинди.
"Ушбу ҳарбий гувоҳномаларда барча муҳрлар мавжуд эмас, фотосуратлар, отасининг исми русча тарзда тақдим этилган ва туғилган жойи Тува Республикаси деб кўрсатилган. Руслар жанг майдонидаги йўқотишларини ва хорижий ҳарбийлар мавжудлигини яшириш учун бундай чораларга мурожаат қиляпти", дейилади Украина Қуролли Кучлари баёнотида.