Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Украина қуролли кучлари Қримни ёз охиригача озод қилиши мумкин

A A A
Украина қуролли кучлари Қримни ёз охиригача озод қилиши мумкин

Украина қуролли кучлари Қримни ёз охиригача озод қилиши мумкин, деди АҚШнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони Бен Ходжес.

Бироқ, бунинг учун Украина Ғарбдан узоқ масофали аниқликдаги қуролларни олиши керак, дея қўшимча қилди собиқ қўмондон.

"Ўйлайманки, Украина Бош штаби тегишли шароитлар яратилса, қарши ҳужумга айланадиган вазиятга жуда яхши тайёргарлик кўрди. Менимча, биз жуда профессионал, жуда самарали ҳужумни кўрамиз ва унинг мақсади Қримни изоляция қилиш ва шу йил охирида уни озод қилиш учун шароит яратиш", — дея таъкидлади у.

Ходжеснинг сўзларига кўра, РФ Қуролли Кучлари ўзларида бор нарсани ушлаб туриш мақсадида мудофаага ўтган ва захиралардан 65 йиллик қуролларни ҳам фойдаланиш учун олиб чиқишни бошлаган.

Киритилди: 01:31 11.04.2023. Ўқилди: 4107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!