Курск вилояти расмийлари Украина Қуролли кучлари Курск АЭС жойлашган Курчатов шаҳрига яқинлашаётганини маълум қилди
Шаҳар маъмурияти раҳбари Игор Корпунковнинг айтишича, жанглар Курчатов шаҳри ва Марказий федерал округнинг 19 та ҳудудини электр энергияси билан таъминлаловчи Курск атом электр станциясидан "бир неча ўн километр узоқликда" давом этмоқда
Аввалроқ, Украина Бош разведка бошқармаси бошлиғи Украина ва Россия бир-бирининг энергия тизимларини тўлиқ йўқ қила олмаслигини айтган эди.