Аввалроқ маҳаллий ҳокимият вакиллари аэродром ёнида жойлашган Родниковий қишлоғи аҳолиси эвакуация қилинишини эълон қилган, ижтимоий тармоқларда ҳудуддаги портлаш ва ёнғинлар акс этган видеолар тарқатилган эди.
"Ҳарбий объект ҳудудида жойлашган ўқ-дори омбори ҳужумга учради. Ҳудудда душман ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳаракати кузатилди ва ёнғин қайд этилди. Ушбу аэродромда Су-34 ва Су-27 самолётлари жойлашган эди", дея хабар беради Украина Қуролли кучлари Бош штаби.