Бу ҳақда Украина учувчисиз тизимлар кучлари қўмондони Роберт Мадяр Бровди хабар берди.
Маълумотларга кўра, гап Азов денгизи орқали аннекcия қилинган Қримга бензин олиб кетаётган “Капитан Бармин” ва “Санар-4” кемалари ҳақида кетмоқда. Уларнинг ҳар бири 7 минг тоннадан ёнилғи ташиган.
Ҳужум Россия ва аннекcия қилинган Қримдаги ёнилғи инқирози фонида содир бўлди. Путин 29 июн куни тақчилликни тан олган ва ярим оролда фақат бир неча кунлик ёнилғи захираси қолганини айтган эди.
Июн ойи охирига келиб, Россия назорати остидаги 88 та ҳудудда ёнилғи танқислиги, сотув чекловлари ёки етказиб беришдаги узилишлар қайд этилди. Россия ўз ички бозоридаги тақчилликни бартараф этиш учун Қозоғистондан қарийб 50 минг тонна Аи-92 маркали бензин импорт қилмоқчи.