Украина президенти Владимир Зеленский ва Испания бош вазири Педро Санчес хавфсизлик шартномасини имзолади.
Трансляция Испания ҳукумати сайтида олиб борилди.
Санчес матбуот анжуманида сиёсий келишув жуда муҳим роль ўйнашини ва "бу бизнинг Украинани барча воситалар билан таъминлаш қатъийлигимизнинг намунасидир" деди.
"Биз ўтган йили G7 декларацияси доирасида Украина билан бундай келишувни имзолаган ўнинчи давлатмиз", деди у.
Санчеснинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш учун бир қанча йўналишлар мавжуд. Булар молиявий, ишлаб чиқариш ва ҳарбий соҳалардир.