"Хитойнинг 155 нафар фуқароси Украина ҳудудида бизга қарши урушмоқда. “Хитой масаласи” жуда жиддий. Бизда уларнинг фамилиялари, паспорт маълумотлари бор, Маълумот тўплаяпмиз, уларнинг сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин", — дея Зеленскийнинг сўзларини келтиради УНИАН ахборот агентлиги.
Президентнинг айтишича, Россия хитойликларни ўз армиясига қандай йўллар билан ёллаётгани ҳам маълум.
"Ёллашнинг йўлларидан бири — TikTok ва бошқа турдаги ижтимоий тармоқлар орқали бўлиб, руслар уларда махсус рекламалар тарқатмоқда. Расмий Пекин бу ҳақида билади. Россияликлар Хитой тармоқларида урушга ёллаш ҳақидаги видеоларни ошкора равишда тарқатмоқда. Балки яширин шаклда ёллаш ҳам бордир", — деди Украина етакчиси.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, ёлланган хитойликлар Москвага етиб келгач, 3-4 кунлик тиббий кўрикдан ўтади, сўнгра 1-2 ойлик ўқув марказларига юборилади.
"Хитойликлар Украина ҳудудида жанг қилмоқда. Улар миграцион карточка, шунингдек, пул ўтказмалар учун “Мир” тўлов тизими картасини олишади ва унга мос равишда пул тушади", — дея қўшимча қилди Зеленский.