Бугун 20 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Маск русларга маълумот узатганликда гумонланмоқда

Маск русларга маълумот узатганликда гумонланмоқда

Америка ҳокимияти Илон Маск иштирокида ташкил этилган АҚШ ҳукуматининг самарадорлик департаменти (DOGE) алоқадор бўлиши мумкин бўлган махфий маълумотларнинг сизиб чиқиш эҳтимолини текширмоқда.

Бу ҳақда NPR ҳукуматдаги манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ Меҳнат муносабатлари бўйича миллий кенгаши ходимлари департамент харажатлар текшируви баҳонасида уларнинг маълумотлар базаларига кирганидан, сўнгра эса маълумотларни учинчи томонларга - хусусан, Россия тузилмаларига узатган бўлиши мумкинлигидан шубҳаланишган.

Март ойида DOGE жамоаси бюджетни оптималлаштириш мақсадида агентликни текширди. Бунинг учун ходимлар касаба уюшмалари фаолияти, корпоратив сирлар ва суд жараёнлари маълумотлари каби нозик маълумотларни ўз ичига олган маълумотлар базаларига максимал даражада кириш ҳуқуқини сўрашган.

Рухсат берилгандан сўнг, агентлик вакиллари шубҳали чиқувчи трафикни қайд этдилар, бу эса маълумотларни нусхалаш ёки узатиш мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни келтириб чиқарди.

Вазиятни DOGE ходимлари хавфсизлик тизимида ўз ҳаракатларини қайд этмасликни сўрагани, кейин эса изларни яширишга урингани - мониторинг воситаларини ўчириб қўйгани ва кириш журналларини қўлда ўчириб ташлагани янада оғирлаштирди.

Ҳодиса аллақачон АҚШ Конгрессига маълум қилинган. Бу масала билан, эҳтимол, ФҚБ шуғулланади. Шу билан бирга, Маскка нисбатан Россия тузилмалари билан эҳтимолий алоқалар ҳақидаги саволлар тобора кўпроқ янграмоқда.

Киритилди: 22:30 18.04.2025. Ўқилди: 841 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!