Бугун 22 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Украина президенти: “Мен Ван Дамман”

A A A
Украина президенти: “Мен Ван Дамман”

Украина президенти Владимир Зеленский пайшанба куни ўз вақтини журналистларнинг саволларига жавоб бериш билан ўтказмоқчи. Ҳозирча президент уч соатдан ошиқ вақт давмоида очиқ мулоқот ўтказмоқда.

"Кучли президент бўлишни истайман"

Зеленский Донбассдаги қўшинни тарқатиш ва “Штайнмайер формуласи”га қарши ўтказилаётган акциялар бўйича берилган саволга жавоб бераркан, аниқ шпагат ҳолатида Ван Дамм эканлигини айтди. Зеленский ўзидан олдингилар қўшинни тарқатиш мажбуриятини олганини айтган.

“Хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни таъминлаш мақсадида қўшинни тарқатиб юборишим мумкин”, деган Зеленский.

“Мен қарор қабул қиламан, шунинг учун ҳам президентман. Кучли президент бўлишни истайман”, деган Зеленский.

Аввалроқ, Владимир Зеленский президентлик ваколатларини бажаришга киришганидан 100 кун тўлиши ортидан берган интервьюсида қайта роль ўйнамаслигини таъкидларкан “ортиқ актёр эмаслиги ва ҳеч нимадан қўрқмаслиги”ни айтганди.

Киритилди: 07:00 11.10.2019. Ўқилди: 3379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар