Бугун 21 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина Курскдаги Россия президенти администрациясига тегишли санаторийга Storm Shadow ракеталари билан зарба бергани тахмин қилинмоқда

Украина Курскдаги Россия президенти администрациясига тегишли санаторийга Storm Shadow ракеталари билан зарба бергани тахмин қилинмоқда

Украина Курскдаги Россия президенти администрациясига тегишли санаторийга Storm Shadow ракеталари билан зарба бергани тахмин қилинмоқда — Defense Express.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ракета зарбалари берилгани акс этган видео Курск вилоятининг Марино қишлоғидаги Барятинский князларининг мулки яқинида тасвирга олинган. Ҳозирда бу бино Россия президенти администрацияси бошқарувидаги санаторий ҳисобланади.

Нашр маълумотларига кўра, комплекснинг шарқий қисмида рус армиясининг ер ости қўмондонлик пункти бўлиши мумкин, ундан Курск вилоятидаги Россия қўшинлари гуруҳи қўмондонлари ва Шимолий Корея генераллари фойдаланган.

"Айнан шу сабабли ушбу объектга ҳужум учун жуда кўп миқдордаги Storm Shadow ракеталаридан фойдаланилган бўлиши мумкин. Ракеталарнинг 450 килограммли жанговар каллаклари кучли ҳимояланган объектларни йўқ қилиш учун махсус ишлаб чиқилган", деб ёзади Defense Express.

Киритилди: Бугун 07:50. Ўқилди: 553 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!