Украина қуролли кучларининг Запорожье вилоятига уюштирган ҳужумидан сўнг 600 мингдан ортиқ аҳоли электр таъминотисиз қолмоқда. Бу ҳақда вилоят губернатори Евгений Балицкий телеграм-каналида деб хабар берди.
"Вилоятдаги 457 та аҳоли пункти вақтинча электр таъминотисиз қолган, узилишлар 600 мингдан ортиқ абонентга таъсир кўрсатган”, — дейилади нашр.
Балицкийнинг қўшимча қилишича, воқеа жойида Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда.
"Ижтимоий аҳамиятга эга объектлар захира энергия манбаларига уланган, генераторлар сув таъминоти, шунингдек, муҳим инфратузилманинг ишлашини таъминлаш учун ишламоқда", - деди Запорожье вилояти губернатори.
Украина жангариларининг ўққа тутгани, натижада ҳудуд электр таъминотисиз қолгани ҳақида 2 май куни хабар берилган эди. Аварияга юқори вольтли қурилмаларнинг шикастланиши сабаб бўлган.