Бугун 7 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Украина ҳарбийлари Яқин Шарқдаги АҚШ базаларини ҳимоя қилишга юборилмоқда

Украина ҳарбийлари Яқин Шарқдаги АҚШ базаларини ҳимоя қилишга юборилмоқда

Украина ҳарбийлари яқин кунларда Яқин Шарқда иш бошлайди — улар АҚШ сўровига биноан ҳарбий базаларни Эрондан ҳимоя қилиш учун у ерга юборилади.

Бу ҳақда "Reuters" агентлиги ўз манбасига таяниб ёзмоқда.

"Украиналиклар ишни "яқин бир неча кун ичида" бошлайдилар", — дейилади нашр хабарида.

Журналистлар, шунингдек, Владимир Зеленскийнинг X ижтимоий тармоғидаги постига ҳам эътибор қаратдилар. Унда Киев режими раҳбари АҚШдан учувчисиз учиш аппаратларидан (УУА) ҳимояланишда ёрдам бериш бўйича сўров олганини тасдиқлаган.

Киритилди: 14:01 06.03.2026. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!