Бугун 26 сентябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина ҳарбийлари Чехия ташаббуси доирасида олинган снарядларнинг носозлиги ҳақида хабар беришди — Handelsblatt

 Украина ҳарбийлари Чехия ташаббуси доирасида олинган снарядларнинг носозлиги ҳақида хабар беришди — Handelsblatt

"Украина Қуролли кучлари Прага ташаббуси билан Киевга етказиб берилган ўқ-дориларнинг муддатидан олдин портлаган устидан шикоят қилмоқда. Снарядлардан жанговар фойдаланиш пайтида уларнинг кўплари портлаб кетган, бунинг натижасида ҳарбий хизматчилар ва артиллерия тизимларига зарар етган", — деб ёзади газета.

Нашр ҳисоб-китобига кўра, eтказиб берилган 10 мингта снаряднинг тахминан бешдан бир қисми носоз бўлган. Носозлик сабаби Иккинчи жаҳон уруши даврида ишлаб чиқилган эскирган М515 ва М51А5 портловчи мосламалари, шунингдек, артиллерия снарядлари компонентларининг нотўғри бирикмаси эканлиги айтилмоқда.

Financial Times'нинг ёзишича, иттифоқчилар Украинага худди узоқ вақт давомида омборларда сақланган ёки утилизацияга қилинишга яқин бўлган ўқ-дориларни юборишни афзал кўрмоқда.

2024 йилнинг баҳорида Чехия жаҳон бозоридан Украина учун 800 мингта артиллерия снарядларини сотиб олиш ташаббусини эълон қилди. Ташаббусни 20 га яқин давлат, жумладан Германия ҳам молиявий қўллаб-қувватлаган эди.

Киритилди: 20:35 25.09.2024. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!