Бугун 25 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

АҚШ Исроилни жиддий огоҳлантирди, аммо Исроил "йўқ" деяпти

АҚШ Исроилни жиддий огоҳлантирди, аммо Исроил "йўқ" деяпти

Америка Қўшма Штатлари Исроилни Ливандаги «Ҳизбуллоҳ»га ҳужумлар можарони ҳал қилиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни издан чиқариши ва минтақани урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда Politico нашри ёзмоқда.

Душанба куни эрталабдан бошлаб Исроил авиацияси Ливан жануби ва шарқидаги аҳоли пунктларига катта зарбалар беришни бошлади. Ўнлаб қишлоқлар ва бир қатор минтақавий аҳоли пунктлари ҳужумга учради. "Ҳизбуллоҳ" жангарилари, ўз навбатида, Исроил шимолига ўнлаб ракеталарни учирди. Ливан ҳукумати аллақачон БМТни аралашишга ва Исроил агрессиясини тўхтатишга чақирган. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фавқулодда ёрдам маркази маълумотларига кўра, Исроилнинг Ливан жануби ва шарқини бомбардимон қилишлари натижасида 558 киши ҳалок бўлган, 1645 киши жароҳатланган.

“Исроилнинг «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳаво ҳужумлари олдидан бир неча кун аввал АҚШ расмийлари Исроил ҳукуматини бундай стратегия минтақани урушга олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган”, — деб ёзади газета.

Нашр суҳбатдошларига кўра, АҚШ расмийлари Исроилга муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш ҳали ҳам мумкин, ҳарбий кампания эса бу саъй-ҳаракатларни издан чиқариши мумкинлигини айтган. Исроил расмийлари тинчликка эришиш учун бошқача йўл тутдилар. Улар АҚШ расмийларига «эскалацияни пасайтириш учун кучайиш» вақти келганини айтишди, яъни "Ҳизбуллоҳ"га зарба бериш, ҳаракатни можарони тугатиш бўйича музокараларда иштирок этишга мажбур қилиш эди.

Киритилди: Бугун 11:55. Ўқилди: 1000 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!