АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Маржори Тейлор Грин Украина президенти Владимир Зеленскийнинг ҳарбий заводга ташрифи чоғида ёзиб олинган видеога изоҳ берди . Бу ҳақда Newsweek ёзмоқда .
Сиёсатчи Зеленскийнинг Пенсилвания штатининг Скрантон шаҳридаги ҳарбий заводга ташрифи вақтида ёзиб олинган видеони юқори баҳолади. Видеода штат губернатори Жош Шапиро кулиб турган Украина етакчиси ҳузурида Киевга мўлжалланган артиллерия снарядларига имзо чекмоқда.
«Кўпчилик америкаликлар каби мен ҳам бунга юз фоиз қаршиман», деди Тейлор Грин ва Қўшма Штатлар «урушга ундаш» эмас, балки тинчлик музокаралари олиб бориши кераклигини қўшимча қилди.