Украина минтақани ҳаводан бомбардимон қилишни кучайтирар экан, Россия билан чегарадош Белгород шаҳрига навбатдаги йирик ҳаво ҳужумини бошлади.
Ижтимоий тармоқ каналларига жойлаштирилган видеотасвирларда ҳаво ҳужуми сиреналари, шунингдек, портлашларнинг даҳшатли овозлари эшитилади.
Тасвирларда, шунингдек, зулматга кўтарилаётган қуюқ қора тутунли турли хил ёнғинлар кўрсатилган.
Ҳужум натижасида 4 киши жароҳат олгани хабар қилинмоқда.
Вилоят губернатори Вячеслав Гладковнинг айтишича, ҳужум пайтида бир қанча уй-жойлар зарар кўрган.
«Тўғридан-тўғри зарбалар натижасида тўртта уй, гараж ва ёрдамчи бино ёниб кетди», деб ёзди у Телеграм-каналида.