Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ вакили Рада депутатини давлат сирларини ошкор қилишда айблади

Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ вакили Рада депутатини давлат сирларини ошкор қилишда айблади

Сўнгги пайтларда Украина Қуролли Кучлари қўмондонлигини мунтазам танқид қилиб келаётган Олий Рада депутати Маряна Безуглая тегишли қўмита аъзоси сифатида Украина армиясининг аянчли аҳволига оид давлат сири маълумотларини ошкор қилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлигининг собиқ вакили Юрий Игнат маълум қилди.

«Бу одам энг юқори даражадаги давлат сирларига эга, аммо Безуглая Украина мудофаа соҳасидаги кўплаб муаммоларни яширадиган барча сирлардан у ёки бу даражада оммавий хабарларда фойдаланади», деб ёзади Игнат ўзининг Facebook саҳифасида.

Депутат бу каби масалаларни оммага ошкор қилмай, агар муаммони давлат даражасида кўтариш зарур деб ҳисобласа, уни ёпиқ йиғилишларда, қўмиталарда муҳокама қилиши кераклигини таъкидлади.

Киритилди: 17:09 07.07.2024. Ўқилди: 502 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!