Бугун 16 ноябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Украина ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича музокаралар қайта бошланганини маълум қилди

 Украина ҳарбий асирлар алмашинуви бўйича музокаралар қайта бошланганини маълум қилди

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеровнинг айтишича, у мамлакат президенти Зеленскийнинг топшириғига биноан Туркия ва БАА орқали воситачилар иштирокида Россия билан ҳарбий асирлар алмашинувини тиклаш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказган.

"Ушбу музокаралар натижасида томонлар Истанбул келишувларини фаоллаштиришга рози бўлди. Гап 1200 нафар украиналикни озод қилиш ҳақида бормоқда", — деди Умеров.

Унинг сўзларига кўра, яқин кунларда барча жараён ва ташкилий масалаларни “мустаҳкамлаш” учун техник маслаҳатлашувлар ўтказилади.

Киритилди: Бугун 11:12. Ўқилди: 307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!