Унинг сўзларига кўра, жаҳон энергетика инқирози бошланганидан сўнг, баъзи ҳамкорлар Украинага Россиянинг нефт ва энергетика тизимига бериладиган жавоб зарбаларини камайтириш бўйича мурожаат қилишган.
"Яна бир бор таъкидлайман: агар Россия Украина энергетикасига зарба бермасликка тайёр бўлса, биз ҳам уларникига жавоб қайтармаймиз. Биз ҳар қандай ўт очишни тўхтатиш келишувларига тайёр эдик", — деди Зеленский журналистлар билан суҳбатда.
Украина президенти гап қайси ҳамкорлар ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. Маълумот учун, сўнгги кунларда Фин қўлтиғидаги Усть-Луга порти Украина дронлари томонидан камида уч марта ҳужумга тутилган эди.