Бугун 15 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Украина Германия билан ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича шартнома имзолади

Украина Германия билан ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича шартнома имзолади

Украина Германия билан ҳаво мудофаасини кучайтириш бўйича шартнома имзолади, кейинчалик унга Бельгия, Норвегия, Нидерландия ва Дания ҳам қўшилади.

Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди.

"G7 мудофаа вазирлари йиғилишида Германия билан Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш бўйича зудлик билан ҳаракат қилиш тўғрисида муҳим келишув имзоладик. Шартнома имзолаган давлатлар қўшма лойиҳаларга ҳисса қўшишини ёки Украина Қуролли кучларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашга қаратилган ўз лойиҳаларини молиялаштириши бўйича келишувларни назарда тутади", деб ёзди Умеров Facebook'даги саҳифасида.

G7 мамлакатлари мудофаа вазирлари кеча Неаполда бўлиб ўтган йиғилишдан сўнг Украинанинг Евро-Атлантика интеграцияси, жумладан, NATO'га аъзо бўлиш сари қадамларини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Киритилди: 11:20 20.10.2024. Ўқилди: 817 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!