Украина F-16 қирувчиларини ҳужум операцияларида ишлатмасдан, уларнинг сони ортишини кутмоқда. Бу ҳақда Newsweek хабар берди.
Нашр Фриман номидаги Авиация ва космонавтика институти экспертига таяниб, Украинанинг F-16 самолётлари ракета ва учувчисиз учоқларга қарши курашда ҳаво ҳужумидан мудофаа элементи сифатида қўлланилишини, бу Patriot каби ердаги тизимлар юкини камайтиришга ёрдам беришини ёзмоқда.
Девид Жорданнинг сўзларига кўра, Украина қирувчиларнинг кейинги партияси етказиб берилишини кутмоқда, шунинг учун ҳам F-16 самолётлари ҳозирча ишлатилмаяпти.