Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина энергетика тизимининг йўқ қилиниши Чернобил ва Фукусимадан ҳам ёмонроқ аварияларга олиб келиши мумкин

Украина энергетика тизимининг йўқ қилиниши Чернобил ва Фукусимадан ҳам ёмонроқ аварияларга олиб келиши мумкин

Greenpeace Ukraine томонидан олиб борилган янги тадқиқот Украина энергетика тармоғи Россия ҳужумлари натижасида қанчалик заиф ва ҳимоясиз бўлиб қолганини ва ҳозирда мисли кўрилмаган ядровий фалокат хавфи юқори эканлигини кўрсатди.

Ташкилотнинг таъкидлашича, энергетика тизимига қарши ҳужумларнинг давом этиши мамлакатдаги атом электр станциялари реакторлари совутиш тизимларининг электр таъминотидан узилишига олиб келиши мумкин. Уларнинг ҳаддан ташқари қизиши ядро ёқилғисининг эриши ва радиация чиқишига олиб келади.

Ҳисоботда айтилишича, атом электр станциясида авария юз берган тақдирда биринчи бўлиб Украина аҳолиси жабр кўради, бироқ радиоактив ифлосланиш Европанинг катта қисмига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Ташкилотнинг фикрича, бунинг оқибатлари Фукусима ва Чернобил АЭСларидаги офатлардан кўра жиддийроқ бўлиши мумкин.

"МАГАТЭ эндиликда қатъийроқ ҳаракат қилиши — Россия ҳукумати билан аниқ алоқани ўрнатиши ва зудлик билан муҳим подстанцияларга кенгайтирилган миссиясини жойлаштириши керак", дейди Greenpeace'нинг Киевдаги ваколатхонасининг ядровий ишлар бўйича эксперти Шон Берни.

Киритилди: 09:45 03.10.2024. Ўқилди: 1963 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!