Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Украина дрони ҳужуми оқибатида Краснодар ўлкасида иккита йирик нефть сақлаш омбори ёниб кетди

Украина дрони ҳужуми оқибатида Краснодар ўлкасида иккита йирик нефть сақлаш омбори ёниб кетди

Темрюк портида Украина дрони ҳужуми натижасида 2000 квадрат метр майдонни эгаллаган иккита нефть сақлаш омбори ёниб кетди.

Бу ҳақда Россиянинг Краснодар ўлкаси бўйича фавқулодда вазиятлар бўйича штаб ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.

"Темрюк портида дрон ҳужумидан сўнг иккита нефть сақлаш омбори ёниб кетди. Ёнғиннинг умумий майдони тахминан 2000 квадрат метрни ташкил этади. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда", — дейилади хабарда.

Ёнғинни ўчиришга 70 киши ва 18 техника, жумладан, Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси ходимлари жалб қилинган.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!