Украина суди давлатга хиёнат қилган ва Россиянинг Украинага бостириб киришини оқлаган шахсни 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, дея хабар беради Украина ички хавфсизлик агентлиги (СБУ) Телеграмъдаги постида.
СБУнинг таъкидлашича, эркак "тажовузкорга ҳаво ҳужумларида ёрдам бериши мумкин бўлган ёқилғи-мойлаш материаллари бўлган маҳаллий омборларнинг координаталарини беришга ҳаракат қилган".
Унда айтилишича, у Украина армиясига чақирилмаслик учун “уйда яширинган”.
У жонли эфирда Россиянинг Украинага бостириб киришини “мадҳ этганликда” айбланган ва у, шунингдек, Украина байроғига ҳам ўт қўйган.
35 ёшли эркак жануби-ғарбий Черновци вилоятида яшаган.