The New York Times манбаларига кўра, Украина бўйича “кўп томонлама нозик музокаралар” аллақачон бошланиб, сўнгги ойларда жадаллашган.
Уларнинг маълумотларига асосан, Хитой-Бразилия режасини Зеленскийнинг “тинчлик формуласи” билан “мувофиқлаштириш” учун “сокин дипломатик ҳаракатлар” олиб борилмоқда.
Дипломатлар айтишича, "Трампнинг воситачи сифатидаги роли бу саъй-ҳаракатлар билан қандай уйғунлашиши ҳозирча ноаниқ".
Кўринишидан, алоқа гуруҳларидаги йиғилишларда Украина ва воситачилар ўртасида музокаралар олиб борилмоқда, кейин эса тинчлик режасининг ҳар бир банди бўйича воситачилар Россия Федерацияси билан алоҳида музокаралар олиб бормоқда. Бу ҳақда яқинда Ермак маълумот берган эди.