Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Украина буғдойининг асосий харидори ким?

Украина буғдойининг асосий харидори ким?

Август ойида ишга туширилган дон келишуви Украина буғдойини Жанубий Корея, Судан, Эрон, Жибути ва Ирландияга жўнатиш имконини берди. Бироқ энг кўп миқдорда буғдой олиш Туркияга тўғри келган. БМТнинг Comtrade платформасида келтирилган маълумотда, шулар кўрсатилган, деб ёзмоқда РИА Новости.

Дон келишуви июль ойининг сўнгги кунларида Россия, Туркия, Украина ва БМТ вакиллари ўртасида имзоланган эди ва август ойида маҳсулот ташиш ишлари бошланди.

Натижада Украина август ойида дунё бозорига 594,3 миллион долларлик маҳсулот чиқарди. Июль ойида бу кўрсаткич 407,6 миллион долларни ташкил этган эди. Ҳаммадан ҳам Туркия буғдой сотиб олишни кўпайтирган ва бир ойда қўшимча 38,8 миллион долларлик буғдой харид қилган. Шунингдек, Италия, Германия, Ливан ва Испания мамлакатлари ҳам буғдой харид қилиш ҳажмини оширган.

Қолаверса, Жанубий Корея, Судан, Эрон, Жибути, Ирландия, Жазоир ва Маршалл ороллари ҳам дон харидини кескин оширгани айтилмоқда.

Шунга қарамай, Украина буғдойига асосий харидор ҳамон ғарб мамлакатлари бўлиб қолмоқда. Украина дунё бозорига чиқараётган барча озиқ-овқат маҳсулотининг 66 фоизи ғарб мамлакатларига тўғри келмоқда.

Украина дон маҳсулотларини харид қилиш бўйича юқори ўнталикни Руминия (149,9 миллион доллар), Туркия (97,7 миллион доллар), Польша (54,6 миллион доллар) ва Венгрия (33,3 миллион доллар) бошқармоқда. Кучли бешликдан Жанубий Корея ҳам жой олган. Германия олтинчи, ундан кейинги ўринларни Ливан, Миср, Судан ва Италия эгаллаган.

Киритилди: 07:15 01.12.2022. Ўқилди: 4531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!