Свердловск вилоят суди Украина армиясига пул ўтказганликда айбланган АҚШ ва Россия фуқароси Ксения Карелинани 12 йилга озодликдан маҳрум қилди, деб хабар беради РИА Новости мухбири суд залидан.
«Карелина Ксения айбдор деб топилиб, 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинади, жазони умумий тартибли колонияда ўтайди», — дейилади ҳукмда.
Шунингдек, у 300 минг рубль миқдорида жаримага тортилган.
Февраль ойида Екатеринбургда Россия ва АҚШнинг икки фуқаролигига эга, Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланган 32 ёшли Лос-Анжелеслик фуқаронинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилгани ҳақида хабар берилган эди. Аёл хиёнатда айбланиб, ҳибсга олинган. Тергов маълумотларига кўра, у Украина армияси учун тактик дори-дармонлар, жиҳозлар, қурол ва ўқ-дорилар сотиб олиш учун пул юборган.