Бугун 4 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Украина АҚШдан норозилик билдирди: Қурол етказиб бериш тўхтатилди

Украина АҚШдан норозилик билдирди: Қурол етказиб бериш тўхтатилди

Украина ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг Киевдаги муваққат ишлар вакили Жон Хинкелни чақиртирди. Бу қарор Вашингтон томонидан Украинага муҳим қурол-аслаҳалар етказиб беришни тўхтатишидан кейин қабул қилинди.

Украина томони таъкидлашича, бундай кечиктиришлар Россияни тўхтатмасдан, аксинча, янада хунук ҳаракатларга ундайди. Тўхтатилган қуроллар орасида Patriot ракета тизимлари, F-16 учоқлари учун ўқ-дорилар, Hellfire ва AIM ракеталари, Stinger ПЗРКлари, танкларга қарши гранатомётлар ҳамда 250 дан зиёд аниқлик билан йўналтирилувчи GMLRS снарядлари бор.

АҚШ бу қарорни ўз захираларининг танқислиги билан изоҳлаган бўлса-да, Киев бундай вазият Украина ҳаво мудофааси ва умумий мудофаа стратегиясини жиддий хавф остига қўяётганини таъкидламоқда.

Financial Times таъкидлашича, Украина Россия босими кучайган бир вақтда бундай қарорни кутмаган эди. Россия томонидан юборилаётган дрон ва ракета ҳужумлари Украина ҳудудларини деярли ҳар куни нишонга олмоқда.

Мухлислар ва ҳарбий таҳлилчиларга кўра, Patriot тизимисиз фуқаролик инфратузилмаларига урилиши эҳтимоли ортиб боради, GMLRS снарядларисиз эса Украина армиясининг қарши ҳужум қобилияти пасаяди. Бу эса мамлакатни Россия ҳужумларига нисбатан янада ҳимоясиз қолдиради.

Пентагон ҳозирча қайси қуроллар тўхтатилганини аниқ баён этмаган, аммо “ҳарбий ёрдамни қайта кўриб чиқиш” жараёни кетмоқда. Кремль эса бу қарорни “музокараларга олиб борувчи қадам” сифатида баҳолади.

Аналитиклар эса АҚШнинг ушбу қарори Владимир Путиннинг ғалабага бўлган ишончини мустаҳкамлаши ва тинчлик музокараларини янада мураккаблаштиришини таъкидлашмоқда. Шу билан бирга, Дональд Трамп ушбу ўзгаришлар фонида ўз позициясини ўзгартиришга шошилмаяпти.

Киритилди: 08:52 03.07.2025. Ўқилди: 543 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!