Украина аҳолисининг сони Россия билан уруш, аҳолининг мамлакатдан чиқиб кетиши ва туғилишнинг пасайиши туфайли камайиб бормоқда.
Украина аҳолиси қисқармоқда, деб ёзади Washington Post (WP).
Украина Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ўлганлар сони туғилганлар сонидан деярли уч баробар кўп.
Россия-Украина уруши ўн минглаб тинч аҳоли ва аскарларнинг ҳаётига зомин бўлган бир пайтда, камида 5 миллион киши мамлакатни ташлаб, Украинадан ташқарига кўчиб ўтган. Айни пайтда мамлакатда яна 5 миллион киши Россия истилоси остида яшайди.
Мутахассисларнинг фикрича, аҳоли сонининг қисқариши мамлакат иқтисодиёти, сиёсий барқарорлик, этник тузилма ва келажакда кураш қобилиятига катта таъсир кўрсатиши мумкин.