Бугун 9 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Уиткофф: "Украинанинг ҳудуд масаласи кейинги муҳокамаларнинг марказий мавзуси бўлади"

Уиткофф: "Украинанинг ҳудуд масаласи кейинги муҳокамаларнинг марказий мавзуси бўлади"

Ҳудудий имтиёзлар Россия-Украина можароси учун тинчлик жараёнидаги энг муҳим масала бўлади ва улар бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президентининг тинчликпарвар миссиялар бўйича махсус вакили Стивен Уиткофф маълум қилди.

"Бу энг муҳим масала ва мавзу бўлади. Ва биз бу музокараларни давом эттирамиз ва умид қиламанки, бу масала бўйича маълум муросага эришамиз ёки ишлаб чиқамиз", деди у Париждаги "холислар коалицияси" йиғилиши якунлари бўйича журналистлар билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украина Қрим, Донбасс ва бошқа босиб олинган ҳудудларни Россия Федерациясининг бир қисми сифатида тан олишини таъкидламоқда. Украина етакчиси Владимир Зеленский аввалроқ мамлакат позицияси ўзгармаслигини ва Украина ўз ҳудудларидан воз кечиш ниятида эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: 09:50 07.01.2026. Ўқилди: 651 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!